Иқтисодиёт
-
Аюбхон Турғунович Ғайбуллаев 1968 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1996 йили Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда 2005 йили Тошкент Давлат юридик институтини тамомлаган. Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати ҳисобланади.
-
Ўз ваколатини суистеъмол қилган, давлат ғазнасига хиёнат қилиб, миллионлаб зарар келтиришга йўл қўйган туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми, 209-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
-
Аҳмаджон Маҳмудович Мамаджонов 1989 йил 5 август куни Наманган шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. 2011 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган. Халқаро иқтисодий муносабатлар йўналиши бўйича мутахассис.
-
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 1 октябрдан ўзгараётган акциз солиғи ставкалари, тадбиркорлар учун янги имтиёз ҳамда кучга кираётган янги тартиблар ҳақида маълумот берилди. Янги ойдан 12 та муҳим ўзгариш амалга татбиқ этилади.
-
10 йил давомида солиқ идораларида ишлаган Хайрулло Ҳайитбоевич Бозоров 2007-2008 йилларда вилоят ҳокимининг ўринбосари, 2008-2009 йилларда Учқўрғон тумани ҳокими, 2009-2014 йилларда Чуст тумани ҳокими, 2014-2015 йилларда Мингбулоқ тумани ҳокими лавозимларида фаолият олиб борган. 2015 йил 25 ноябрь кунидан буён айни вақтгача Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди. У Олий Мажлис Сенати аъзоси ҳисобланади.
-
Шавкат Абдураззоқов 1976 йилда туғилган. Наманган муҳандислик-технология институтини 1998 йилда ҳамда Давлат ва жамият қурилиши академиясини 2006 йилда тамомлаган. 2015−2017 йилларда Наманган тумани ҳокими бўлиб ишлаган. Сўнгра 2017-2020 йилларда Наманган шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган. 2020 йил март ойидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
-
1 сентябрдан Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида «Ягона ижтимоий ҳимоя реестри» ахборот тизими жорий этилади. Унинг ёрдамида ижтимоий нафақаларни кўриб чиқиш ва тайинлаш жараёнлари онлайн-режимга ўтказилади. Йил якунига қадар тизим бутун мамлакат бўйлаб ишга туширилади.
-
Ҳар бир соҳада тартиб-қоида бўлиши зарур. Ҳудудларимиздаги янги ташаббуслардан хабар топиб хурсанд бўлдик. Телевизорда бошқа мамлакатларда ердан фойдаланишдаги омилкорликни кўриб, улардан минг карра унумдор тупроғимизнинг умри беҳудага ўтаётганидан ҳайрон қолардим. Мана, бизда томорқаларда йилига 4 мартагача ҳосил олиняпти. Одамларимиз ҳам шундай ишлаш ва яшашни ўрганишлари керак.
-
Бекзод Исмоилжонович Ҳамдамов 1979 йил 31 октябрь куни Мингбулоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2001 йили Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти (ҳозирги Наманган муҳандислик-технология институти), 2008 йили Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Солиқ академиясини тамомлаган. Мутахассислиги: молиячи, солиқ-иқтисодчи.
-
Зуҳриддин Баҳриддинов Баҳриддин ўғли 1985 йилда Тўрақўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йили Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2008 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.