Иқтисодиёт
-
1 феварлдан бошлаб судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш ишлари амалга оширилади.
-
Янги бошланаётган 2021 йил 1 январдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради? Фуқаролар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга туриш юзасидан ўзларига қулай бўлган туман (шаҳар) ички ишлар органлари ёки Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкин бўлади.
-
Бу йилдан бошлаб, Ўзбекистон тарихида илк бор барча туман, шаҳар ва вилоят ҳокимлари 2020 йил давомида қилган ишлари ва 2021 йил учун белгиланган режалари бўйича халқ олдида мурожаатнома ўқиб эшиттиришди. Водий вилоятлари ҳокимлари ҳисоботларидан келиб чиқиб, вилоят ҳокимларининг рейтингини тузишга қарор қилдик.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 18 декабрь куни "Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.
-
Ўрганишларда вилоят қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида эришилган ижобий натижалар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар, муаммолар аниқланди. 2020 йилнинг молиявий назорат тадбирларида тўртта ҳолатда бюджет маблағларини талон-тарож қилиш ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган ҳамда бу бўйича ўрнатилган тартибда чоралар кўрилган.
-
Анваржон Абдувоҳидович Тожимирзаев 1978 йил 17 февраль куни Наманган шаҳрида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2000 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги бинолар ва саноат иншоотлари қурувчиси, ўқитувчи-педагог.
-
Ғофуржон Орибжонович Жамолов 1974 йилда Наманган шаҳрида таваллуд топган. Маълумоти олий, 1997 йили Наманган саноат технология институтини, 2006 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи-менежер.
-
Жаҳонгир Қаюмов 1980 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2001 йили Тошкент молия институти, 2015 йили Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиалини тамомлаган. У шу йил мартдан ҳозиргача Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
-
Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Тоҳиржон Юлдашбаевич Рапиқов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимларнинг бирида иш бошлади.
-
Туман ҳокими Баходир Юсуповнинг қайд этишича, Косонсой вилоят аҳолисининг 8 фоизини ташкил этган ҳолда, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда жудаям паст - атиги 3,6 фоиз кўрсаткичга эга. Косонсойликлар сўнгги кунларда бўлаётган ижобий саъй-ҳаракатлардан руҳланиб, янгича ёндашувда иш ташкил этиши даркор. Бунинг учун тумандаги тадбиркорларда улкан салоҳият мужассам.