Муҳаммадаюбхўжа Пўлатович Апақов Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги  ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Наманган минтақавий филиали раҳбари этиб тайинланди. У мазкур лавозимда фаолият юритган Ёқубжон Камоловнинг ўрнида иш бошлади.

Муҳаммадаюбхўжа Апақов 1968 йилда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 1994 йили Тошкент молия институтини, 2004 йили Наманган Давлат университетини, 2008 йили эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги - иқтисодчи, ҳуқуқшунос.

Меҳнат фаолиятини 1985 йилда Наманган вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси тизимидаги ўрмон хўжалигида бошлаган. У 1994-2005 йилларда Давлат солиқ тизимида турли лавозимларда ишлаган. 2005-2008 йилларда Косонсой тумани ҳокимининг ўринбосари, 2008-2015 йилларда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи, вилоят ҳокимлигининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти мудири вазифаларида иш олиб борган. 2015-2017 йилларда вилоят “Сувоқова” давлат унитар корхонаси директори, 2017-2018 йилларда вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи, 2018-2021 йилларда Уйчи тумани ҳокими лавозимларида фаолият олиб борган.

Ҳокимлик ахборот хизматининг эслатишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг минтақавий филиали раҳбари вилоят ҳокимининг ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ёрдамчиси ҳам ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, охирги марта Уйчи тумани ҳокими лавозимида ишлаган Муҳаммадаюбхўжа Апақов жорий йилнинг февраль ойида Президент иштирокида ўтказилган халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси давомида туман сектор раҳбарлари қаторидан ўз лавозимидан озод этилган эди.

© namangan24.uz

--> -->