Наманган вилояти ишбилармонларидан иборат делегация амалий ташриф билан Туркияда бўлиб қайтди. Делегация аъзолари томонидан қардош давлатдаги корхона ва компаниялар вакиллари билан музокаралар олиб борилиб, ўзаро манфаатли шартномалар имзоланди.

Бу ҳақида “Namangan24.uz” сайтига Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хусусан, делегация таркибида Истанбулда бўлган Наманган шаҳар ҳокимлигининг инвестициялар ва ташқи савдо котибияти бош мутахассиси Мубошер Адҳамовнинг маълум қилишича, Намангандаги “Wow womella” қўшма корхонаси томонидан Туркиянинг “Сиёвуш пошшо” компанияси билан Наманган шаҳрида керамика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қиймати 1 миллион долларлик шартнома тузилди.

Қайд этиш жоиз, мазкур бизнес лойиҳа 2020-2021 йилларда амалга оширилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, мазкур икки компания томонидан Наманган туманида парфюмерия маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ҳам ўзаро келишувга эришилди. 1 миллион долларлик ушбу лойиҳа ҳам 2 йил давомида якунига етказилади.

© namangan24.uz

--> -->