Республикамиз вазирлик идораларида фаолият юритаётган наманганлик раҳбарлар билан боғлиқ муҳим кадр ўзгариши амалга оширилди.

Хусусан, Ғофуржон Орибжонович Жамолов пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қарори билан Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ғофуржон Жамолов 1974 йилда Наманган шаҳрида таваллуд топган. Маълумоти олий, 1997 йили Наманган саноат технология институтини, 2006 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи-менежер.

У 2017 йилдан буён ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

“Namangan24.uz” ахборот-таҳлилий портали жамоаси Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланган Ғофуржон Орибжонович Жамоловга масъулиятли вазифада олиб борадиган эзгу ишларида мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, шижоат ва улкан зафарлар тилайди.

© namangan24.uz

--> -->