Наманган вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Аюбхон Орифжонович Камолов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири этиб тайинланди. 

У Ҳукуматнинг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш котибиятини бошқаради. 

Маълумот ўрнида, Аюбхон Орифжонович Камолов 1971 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1993 йили собиқ Ленинград (ҳозирги Санкт-Петербург) қишлоқ хўжалиги институти, 2001 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган.

Аюбхон Камолов меҳнат фаолиятини 1993 йилда Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги истиқболни белгилаш ва статистика бошқармаси мутахассислигидан бошлаган. 1994-2017 йилларда банк ва молия тизимларида турли масъул вазифаларда ишлаган.

2017-2019 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ижрочи директори бўлган. 

Аюбхон Камолов 2019 йил февраль ойидан буён Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди.

"Namangan24.uz" сайти жамоаси Ўзбекистон Ҳукуматида раҳбарлик лавозимига тайинланган Аюбхон Орифжонович Камоловга янги вазифада мустаҳкам саломатлик, ғайрат-шижоат, омад ва улкан зафарлар тилайди.

© namangan24.uz

--> -->