(Суратда: Наманган шаҳар Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи Наргиза Пўлатова хорижий инвесторларга давлат хизматларини кўрсатмоқда.)

Мамлакатимизда хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарга кенг имконият ва имтиёзлар берилаётгани уларнинг сонини ортишига туртки бермоқда. Бу ўз навбатида юртимиз иқтисодиёти ривожи ва аҳоли бандлиги ошишида муҳим ўрин тутади.

Ўзбекистонга келаётган ҳар қандай меҳмоннинг биринчи эътибор қаратадиган жиҳати, бу улага қилинаётган муомола ва кўрсатилаётган хизматдир.

Наманган вилоятига улкан қурилиш ва бунёдкорлик ишларини бошлаш ниятида келган Бирлашган Араб Амирликларининг фуқаролари бугун (2019 йил, 23 август, жума куни) Наманган шаҳар давлат хизматлари марказига рўйхатдан ўтиш учун ташриф буюришди.

Инвесторларни очиқ юз билан кутиб олган марказ ходимлари, хорижий сармоядор иштирокидаги "Namangan premium investments" масъулияти чекланган жамиятининг архитектура режалаштириш топшириғи (АРТ) ҳужжатларини 10 дақиқа ичида белгиланган Давлат хизматларини кўрсатиб, рўйхатдан ўтказдилар.

Ўз ишининг тез ва сифатли битганидан мамнун бўлган ишбилармонлар марказ фаолиятига омад тилаб, кўрсатилган хизматдан миннатдор эканлигини билдиришди.

Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси матбуот хизмати.

© namangan24.uz

--> -->