Наманган шаҳар ҳокимининг 2020 йил 9 июндаги 378-сонли қарори билан Рустамжон Раҳмонович Исоқов шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Рустамжон Исоқов 1975 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1997 йилда Наманган саноат технология институти, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 1997 йили “Наманганвино” ҳиссадорлик жамиятига қарашли “Наманган” вино пункти ишчиси сифатида бошлаган. 2000 йилдан 2013 йилга қадар Наманган шаҳар ҳокимлигида турли масъул вазифаларда, хусусан шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги савдо департаменти бош мутахассиси, бошлиғи, шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

2013 йилдан ҳозирга қадар Наманган шаҳар ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.

“Namangan24.uz” сайти Наманган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Рустамжон Раҳмонович Исоқовга янги масъулиятли вазифада мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, шижоат ва улкан зафарлар тилайди.

© namangan24.uz

--> -->