Халқ орасига кириш, аҳоли билан яқиндан мулоқот ўрнатиш ҳамда уларнинг қийнаётган муаммолари, дардини эшитиб, оғирини енгил қилишга кўмаклашиш бугунги кун раҳбар ходимлари, мутасадди идораларнинг энг муҳим вазифаларидан бирига айланди. Шу мақсадда Мажбурий ижро бюроси раҳбар мутассаддилари томонидан жойларда сайёр қабул ташкил этилмоқда.

Хусусан Бюро директорининг ўринбосари Содиқжон Бердиалиев  МИБ Чортоқ тумани бўлими биносида вилоят аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.

Очиқ, ошкора руҳда ўтган учрашувда Бюронинг Наманган вилояти бошқармаси раҳбарияти иштирок этди. Сайёр қабул давомида суд ва бошқа органлари ҳужжатлари ижроси, алимент билан боғлиқ 6 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Ҳар бир кўтарилган муаммолар, мурожаатлари тингланиб, уларнинг ечими юзасидан тегишли топшириқлар берилди, ижроси қатъий назоратга олинди.

- Мен  Орифжон Нуритдинов Уйчи тумани Ёрқўрғон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиламан. Тумандаги “Агрофирма” маъсулияти чекланган жамиятидан 345 миллион сўм қарздорликни ундириш юзасидан чиқарилган суд ҳужжати ижросини таъминланиши юзасидан бугунги сайёр қабул келдим. Айнан Бюро директори ўринбосарига ушбу мурожаатимни йўлладим ва шу ернинг ўзида ижобий ечим топилди. Яъни, ундирувни жамиятнинг мол-мулкига қаратилиши, аукционда қўйилиб, савдони тезлаштириш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди. 

Ёки Чортоқ тумани Ойқирон маҳалласида яшовчи Дилноза Жамолиддинованинг 1 нафар фарзанди учун алимент пулларини ундириши, фарзанди 3 ёшга тўлганлиги сабабли она таъминоти ундирувини узайтириш масаласи бўйича мурожаати ҳам шу ернинг ўзида қаноатлантирилди.

Бўлиб ўтган сайёр қабул давомида ҳар бир мурожаат бўйича аниқ вазифалар, унинг ечимлари бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Бекзод Тошбоев,

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Мурожаатлар билан ишлаш бўлими катта инспектори.

© namangan24.uz

--> -->