Бош прокуратута ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Мингбулоқ туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ноқонуний равишда ишдан бўшатилган 6 нафар банк ходими ишга тикланди. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2021 йил 18 октябрдаги ижро варақаларига асосан даьвогарлар Ш.У, Ф.К, А.Т, М.Ю, Д.О ва Р.Г. ларни жавобгар АТБ Агробанк Мингбулоқ филиалига ишга тиклаш белгиланган. 

Бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорга ижро ҳужжатини ихтиёрий ижро қилиш учун муддат белгиланган ва ушбу муддатда ижро ҳужжати талаби бажарилмаган тақдирда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198-1-моддасига асосан жаримага тортилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари ва огоҳлантиришдан сўнг АТБ "Агробанк" Мингбулоқ филиалининг буйруги бекор қилиниб, асоссиз бўшатилган ходимлар аввалги иш жойига тикланиши таьминланди. Амалда ижро ҳужжати тамомланди.

                                                                                                                                                                                   © namangan24.uz

--> -->