2019 – Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилида юртимизга инвесторларни жалб этиш, шу орқали янгидан янги иш ўринларини яратиш, ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада Наманган шаҳрида ҳам бир қатор амалий саъй-ҳаракатлар қилинмоқда. Бугун – 2019 йил 17 июль куни Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов “Инвесторлар куни” муносабати билан Ҳиндистон компанияси делегацияси вакилларини қабул қилди.

Расмий доирадаги учрашувда Ҳиндистон компанияси ишчи гуруҳи билан Наманган шаҳрида замонавий кардиология ва турар-жой комплекси ташкил этиш лойиҳаси юзасидан  музокаралар олиб борилди.

Дарҳақиқат, инвесторларнинг келгани бизга фойда. Гуллар шаҳри шаҳри – Наманганимиз янада обод ва кўркам бўлади. инвестиция кириб келиши натижасида аҳоли фарвонлиги юксалади. Одамларимизнинг бандлиги, турмуш даражаси ошади.

Оқилхон Дадабоев,

© namangan24.uz

Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати олган сурат.

 

--> -->