Шу йил 13-14 сентябрь кунлари Наманган вилоятида ўтказилган “ХХI асрда тиббиёт ва фармацевтикани ривожланишда инвестиция ва инновациянинг роли” мавзуидаги Халқаро Форумда умумий қиймати 92 миллион 700 минг АҚШ доллари миқдоридаги 22 та келишув имзоланди.

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Форум доирасидаги битимлар Австрия, Германия, Исроил, Миср, Покистон, Россия, Словакия, Украина, Ҳиндистон ва Хитой компаниялари билан тузилган.

Жумладан, “Косонсой фарм” эркин иқтисодий зонасида фаолият юритувчи “Спринг фармацевтик” масъулияти чекланган жамияти ва Мисрнинг “Pharco pharmaceuticals” компанияси ҳамкорлигида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича 30 миллион;

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Австриянинг “AME International” компанияси ўртасида кардиология марказини барпо этиш учун 10 миллион;

Наманган туманидаги “Мерримед Фарм” масъулияти чекланган жамияти билан Германиянинг “Textima Export Import” компанияси ўртасида кўп тармоқли тиббий марказ ташкил қилиш юзасидан 30 миллион долларлик келишувларга эришилди.

© namangan24.uz

--> -->