Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномасида ёшлар ўртасида бандликни таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масаласи эътиборимиз марказида бўлади, дея таъкидладилар.

Чиндан ҳам сўнгги йилларда ёшлар масаласи малакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бирига айланди.

Наманган вилояти телевидениясида “Замонамиз қахрамони” рукнида ташкил этилган ток-шоуда иштирок этган ёш тадбиркор, “Art Soft Holding” компанияси бошқаруви раиси, вилоят Кенгаш депутати Олимхон Бобохоновнинг бизнеснинг сир-асрорлари, бу йўлдаги машаққатларни енгиб ўтиш ва муваффақиятга эришиш йўллари бўйича ўз тажрибаси асосида берган маълумотлари, маслаҳат ва тавсиялари тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшларни қўрқмай дадил қадам ташлаган ҳолда ўз бизнесини бошлашга ундади.

- Учрашувда кўп йиллик бизнес тажрибасига эга, йирик компания раҳбари томонидан менга берилган ишонч, келажакда салоҳиятли тадбиркор бўлиб, халқимизни корига ярайдиган инсон бўлишимга ундади, - дейди ёш тадбиркор Сайёра Муҳаммаджанова. - Боиси, мен ҳозирги кунда ташкил этиб, тўлиқ фаолият кўрсата олмаётган аёллар гўзаллик салонини юритишни тадбиркоримиз томонидан қўллаб-қувватланиб, яқиндан кўмак беришни айтдилар.

Айниқса, Олимхон Бобохонов томонидан бугун юртимизда тадбиркорларга яратиб берилган имкониятлардан унумли фойдаланиш, ёшларга тадбиркорликни ўргатиш, уларда бизнесга бўлган иштиёқни уйғотиш, мамлакатмизнинг янада ривожланишида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Шу билан бирга тадбиркор “Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” тамойили асосида тадбиркорликка қизиққан ёшларни қўллаб-қувватлаб, уларни фаолиятини йўлга қўйишга ва ёшларни иш билан таъминлашга доимо кўмакчи бўлиши билдирилди.

© namangan24.uz

--> -->