Халқимизда “Олмоқнинг бермоғи, емоқнинг қусмоғи бор”, деган доно мақол бор. Ҳалолидан топиб ризқланаётганнинг ҳаёти беташвиш. Қинғир йўл билан кун кечираётганларнинг эса кун-у, тунларида ҳаловат бўлмайди.

Эл ризқига чанг солиш қандай кўринишда бўлмасин қораланади. Дейлик электр энергиясида ўғринча, яширин фойдаланиш. Яна денг айбдор фермер хўжалиги раҳбари бўлса...

Чуст туманидаги “Аъзимжон Оллоёр” фермер хўжалиги раҳбари Аъзимжон Ғаффоров ана шундай кишилар тоифасидан экан. У фермер хўжалиги ҳудудида электр энергиясидан ўзбошимчалик билан фойдаланилишига йўл қўйган.

-Айбимга иқрорман, мени кечиринглар, - дейди у суд мажлисида. Ушбу фермер суд қарори билан энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жаримага тортилди.

Хулоса шуки, кимки нопок йўлни ихтиёр этса, албатта қилмиши ошкор бўлиб, эл олдида мулзам бўлади.

М. Ёқубов,

Чуст тумани маъмурий суди архивариуси.

© namangan24.uz

--> -->