2019 йил 13-14 май кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг “Савдо ривожланишига кўмаклашиш” лойиҳаси фаолияти юзасидан Финляндия ташқи ишлар вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг минтақавий марказ вакиллари Наманган вилоятига ташриф буюрди.

Шу муносабат билан вилоят ҳокимлигида ўтказилган учрашувда Наманган вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров меҳмонларга ҳудуд инвестицион салоҳияти, инвесторларга яратиб берилаётган имконият ва шароитлар ҳақида батафсил маълумот берди. БМТ Тараққиёт дастурининг “Савдо ривожланишига кўмаклашиш” лойиҳаси асосида амалга оширилаётган ишлар ва бу борада эришилаётган натижаларга тўхталиб ўтди.

Расмий меҳмонларнинг навбатдаги учрашуви Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси раҳбарияти билан ўтказилди.

Учрашувлардан сўнг кейин меҳмонлар БМТ Тараққиёт дастурининг “Савдо ривожланишига кўмаклашиш” лойиҳаси кўмагида вилоятимизда амалга оширилган хайрли лойиҳалар маҳсули билан яқиндан танишдилар.

Хусусан, Наманган шаҳридаги “Rozdil Charm Savdo” хусусий корхонаси томонидан чармдан аёллар сумкаларини ишлаб чиқаришни янада такомиллаштириш;

Наманган туманидаги “Imron Textile Group” масъулияти чекланган жамияти томонидан поло кўйлак ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада такомиллаштириш;

Тўрақўрғон туманидаги “Sohil Pino Muskati” агрофирмаси томонидан ўсимликларни касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар меҳмонларга манзур келди.

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

© namangan24.uz

--> -->