Алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати даврий ундирув ҳисобланган сабабли алимент тўловчиларнинг Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча бекор қилинади. Ўз навбатида чекловни бекор қилиш “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлари ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги” ги Қонуннинг 42-прим 1-моддасига асосан амалга оширилади. 

 

Мажбурий ижро бюросининг Наманган шаҳар бўлими иш юритувида бўлган, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан Улуғбек Ҳасанов бир нафар фарзанди учун алимент тўлаш белгиланган.

 

Улуғбек Ҳасанов собиқ турмуш ўртоғи Дилноза Отабоева билан келишув тузиб, беш йиллик алимент суммани тўлашини сўраб ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш ҳақида ажрим чиқариб беришни сўрайди. Мазкур мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, Улуғбек 2024 йил апрель ойига қадар жами 23 миллион 521 минг 200 сўм миқдоридаги алимент пулини тўлаб беради. Шу йилнинг 22 апрель куни фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг ажримига асосан унга нисбатан ижро этиш усули ва таркиби ўзгартирилиб, чеклови олиб ташланди.

Қобилжон Арслонов,

Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари.

© namangan24.uz

--> -->