Наманган шаҳридаги "CHAKANA SERVISI" маъсулияти чекланган жамияти (СТИР: 306532250) 2019 йил 13-ноябрдаги қўшма йиғилиш баённомасига кўра, Наманган шаҳридаги  "MADINA SIFAT IMPEKS" маъсулияти чекланган жамияти (СТИР: 306853840) таркибига бирлаштириб юборилаётганлиги билдирилади.

***

Наманган туманидаги "HAMKOR FAROVON SERVIS" хусусий корхонаси (СТИР: 304093017) Устав фондининг миқдори 30 763 175 сўмдан 30 763 175 сўмга камайтирилганлиги ҳамда корхонанинг янги Устав фондининг миқдори 2 300 000 сўм этиб белгиланганлиги билдирилади.

***

Наманган шаҳридаги «A’LO TRADE» МЧЖ (СТИР: 305865494) иштирокчиларининг 11.11.2019 йилдаги 2-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиш баённомасига кўра, Жамият  Устав фондининг миқдори 500 000 000 сўмдан 10 340 000 сўмга камайтирилаётганлиги ва Наманган шаҳридаги “A’LO SEMENT” (СТИР: 306491668) МЧЖ таркибига бирлаштириб юборилаётганлиги ҳамда жамиятлар негизида “A’LO SEMENT” МЧЖ қайта ташкил этилаётганлиги билдирилади.

***

Наманган шаҳридаги “MAXIMUM TEXTILE” хусусий корхонаси (СТИР: 306024226) номи ва мулкчилик шакли ўзгартирилиб, “MAXIMUM-SALE” масъулияти чекланган жамиятига айлантирилганлиги билдирилади.

***
Поп туманидаги “SADDAM-SADO-MEDIA” масъулияти чекланган жамияти (СТИР: 206424751) Устав фондининг миқдори 1 134 110 134 сўмдан 1 028 217 154 сўмга камайтирилиб, 105 892 980 сўм этиб белгиланганлиги билдирилади.
***
Наманган шаҳридаги "DAVR" масъулияти чекланган жамият аудиторлик ташкилоти (СТИР: 200050179) Устав фондининг миқдори 188 500 000 сўмдан 79 894 000 сўмга камайтирилиб, 108 606 000 сўм этиб белгиланганлиги билдирилади.
***
Наманган шаҳридаги “ABDURAXMON DIZAYNER SERVIS” (СТИР: 303780760) хусусий корхонаси иштирокчисининг 2019 йил 1 ноябрдаги 1-сонли қарорига кўра, корхонанинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари билан Наманган шаҳридаги “ANKARA SANOAT SAVDO” (СТИР: 301897616) масъулияти чекланган жамиятига бирлаштирилаётганлиги ҳамда корхона ва жамият негизида “ANKARA SANOAT SAVDO” масъулияти чекланган жамиятини қайта ташкил этилаётганлиги билдирилади.
***

--> -->